Ҳайдовчи ичида 51 нафар бола бўлган мактаб автобусини ёқиб юборди

Ҳайдовчи ичида 51 нафар бола бўлган мактаб автобусини ёқиб юборди

Милан яқинида мактаб автобуси ҳайдовчиси манзил бўйлаб ўз йўналишни ўзгартирган. Уни полициячилар таъқиб эта бошлаганидан кейин у автобусга ёқилғи қуйиб, ёқиб юборган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Гувоҳларга кўра, келиб чиқиши Италиянинг Сенегал шаҳридан бўлган 47 яшар ҳайдовчи Ўрта ер денгизида мигрантлар ҳалок бўлишини тўхтатмоқчи эканлиги ва автобусда ҳеч ким омон қолмаслигини айтиб бақирган.

Полициячилар ёнаётган автобус ойнасини синдириб, унинг ичидан 51 нафар бола ҳамда уларга ҳамроҳлик қилаётган катталарни қутқарган. 14 киши тутундан заҳарланган. Улар орасида жароҳатланганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!