"Ҳавонинг авзойи бузуқ, мулкингизни эҳтиёт қилинг": Адлия вазирлиги огоҳлантирмоқда

"Ҳавонинг авзойи бузуқ, мулкингизни эҳтиёт қилинг": Адлия вазирлиги огоҳлантирмоқда

Бахтсиз ҳодисалар вақтида, масалан кучли шамол, дарахт қулаб тушиши ва ҳоказолар натижасида мол-мулкка шикаст етса, етказилган зарарни давлат ёки бошқа шахслар қоплаб бермайди.

Агар мол-мулк ихтиёрий равишда суғурта қилинган бўлса, шартнома шартларига асосан етказилган зарар суғурта ташкилоти томонидан қоплаб берилади.

Мулкий суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:

мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфи;

фуқаролик жавобгарлиги хавфи — бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек шартномалар бўйича жавобгарлик хавфи;

тадбиркорлик хавфи — тадбиркорлар алоқага кирган тарафлардан бири ўз мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи.

Бугунги кунда аҳолида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ нотўғри тушуниш бўлиши мумкин. Мазкур суғурта мажбурий, лекин транспортга етказилган зарарни эмас, йўл транспорт ҳодисаси натижасида бошқага етказилган зарарни қоплаб беради.

Шу сабабли, ҳар бир мулкдор ўз мулкини эҳтиёт қилиш чораларини кўриши мақсадга мувофиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!