Ҳашаматли тўйлар оилада ажрашиш эҳтимолини ошириши аниқланди

Ҳашаматли тўйлар оилада ажрашиш эҳтимолини ошириши аниқланди

Тўй маросимларининг ҳашамати борган сари ошиб, уларни ўтказиш кундан-кунга қимматлашиб бораётган бир замонда олимлар қимматбаҳо тўй маросимларининг оилавий бахт ва унинг давомли бўлишига қандай алоқаси борлигини ўрганишга қарор қилишди.

Бунинг учун иқтисод профессори Эндрю Френсис-Тан (Сингапур миллий университети) ва Ҳуго Миалон (Эмори университети) томонидан 1500 га яқин оила, яъни 3000 га яқин эркак-аёллар иштирокида тадқиқот ўтказилди.

Тадқиқотга кўра, ёш оилалар никоҳ узуги ва қимматбаҳо маросимларга сарфлайдиган пуллар никоҳ давомийлиги билан тескари мутаносиб эканилиги маълум бўлди.

Хусусан, тўй маросими учун $1000 дан кам пул сарфлаган оилаларда ажрашиш эҳтимоли жуда камлиги, аксинча маросимга катта миқдордаги маблағни сарфлаган оилаларда бу кўрсаткич ўта баландлиги аниқланди.

Тадқиқотда шунингдек, никоҳ давомийлигига таъсир ўтказувчи яна бир омил борлиги маълум бўлди. “Никоҳ қуриш қарорида қарши томоннинг ташқи кўриниши муҳим деб ҳисоблаган жуфтликларда оилавий ҳаёт узоққа бормаслигини аниқладик”, дейди профессор Миалон “Independent” нашрига берган интервьюсида.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!