Тахминан 260 йил олдин қурилган Ҳарран гумбазли уйлари ажойиб ички ва ташқи дизайни билан ўзига хос архитектурага эга бўлиб, Шанлиурфанинг энг муҳим маданий меросларидан бири сифатида ажралиб туради. Уйларнинг ҳовлисидаги тегирмон тошлари биноларнинг чуқур тарихини бошқа нуқтаи назардан ёритади.
Ҳарран гумбазли уйларининг ўзига хос хусусиятлари
Ҳарран уйларининг баландлиги 5 метргача бўлиб, гумбазлари 30-40 қатор ғиштдан қурилган. Уйларнинг ичи ва ташқариси лой билан шувалгани боис ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Оҳакда ишлатилган атиргул ёғи, теракота ва тухум оқи каби маҳсулотлар уйларни мустаҳкам ушлаб туради, шу билан бирга минтақавий иқлимга мос изоляцияни таъминлайди.
Уйдаги гумбазларнинг ҳар бири 500 дона ғиштдан қурилган. Ҳар бир конуссимон гумбаз остида ўзининг қизиқарли деталлари билан ҳайратга соладиган хоналар мавжуд. Пастдан юқорига борган сари торайиб бораётган бу уйларнинг ички ва ташқи дизайнининг маҳорати бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жазб этмоқда.
Ҳарран гумбазли уйларининг меъморий хусусиятлари нафақат жозибадор кўринишга эга, балки қурилишда қўлланилган махсус материаллар туфайли ёзда салқин, қишда эса иссиқ бўлиб туради. Иқлим шароитларига қараб мукаммал изоляцияни таъминловчи ушбу уйлар барча фаслларда ташриф буюриш учун идеал маскандир. Шанлиурфанинг айниқса жазирама ёзи ҳисобга олинса, бу афзаллик минтақани маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун мукаммал танловга айлантиради.
Ҳарран уйларининг маданий аҳамияти
Ҳаррандада ажойиб маданий тадбирлар ва фестиваллар ўтказиш учун тенги йўқ меъморий иншоотлар мавжуд. Ҳудудда ташкил этилган тадбирларда қатнашиш маҳаллий халқнинг урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятини беради. Турли доирада кўплаб тадбирларда иштирок этиш мумкин: санъат ва мусиқа фестивалларидан халқ рақслари шоуларигача, семинарлардан тортиб маҳаллий таомлар намойиш этиладиган учрашувларгача. Шунингдек, минтақанинг маданий бойлигини маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этиладиган бозорларида кўриш мумкин.
Ҳарран гумбазли уйларини муҳофаза қилиш ва рўйхатга олиш
Шанлиурфанинг Ҳарран тумани дунёдаги энг қадимги аҳоли пунктларидан бири бўлиб, ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ҳарран гумбазли уйлари эса 1979 йилдан бери археологик ва шаҳар ёдгорлиги ҳисобланади. Уйларнинг аксарияти бугунги кунгача давом этаётган табиатни муҳофаза қилиш ҳаракатлари туфайли сақланиб қолган.
Ҳарран туманида кўплаб тарихий бинолар жойлашган. Гўбеклитепе майдони, Ҳарран университети, Базда ғорлари, Соғматар қадимий шаҳарлари доим сайёҳлар билан гавжумдир. Дунёдаги энг қадимги ибодатхона мажмуаси бўлган Гўбеклитепени кўрмасдан кетиб бўлмайди. Базда ғорларидаги карерларнинг сеҳрли оламига шўнғиш ўзгача завқ улашишига шак-шубҳа йўқдир.
Ҳарран тумани Шанлиурфа шаҳар марказидан 44 километр узоқликда жойлашган. Ҳарран гумбазли уйларига ҳафтанинг исталган куни ташриф буюриш мумкин. 1979 йилда археологик ва шаҳар ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинган ва маҳаллий аҳоли учун катта аҳамиятга эга бўлган ушбу иншоотларга ҳеч қандай тўловсиз кириш мумкин.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.
Жанубий Каролинада собиқ севгилисининг ота-онасини бейсбол таёқчаси билан ўлдирганликда айбланган америкалик Бред Сигмон отиб ўлдирилди. Қўшма Штатлар 2010 йилдан бери биринчи марта қатл қилишнинг бундай туридан фойдаланмоқда.
Япониянинг Абиго шаҳрида яшовчи Юки Симидзу қўшнилари устидан шикоят қилиб, полицияни бир неча минг марта безовта қилгани учун ҳибсга олинди, деб хабар берди Japan Today.
Муҳаммад Шарифуллоҳ исмли террорчи АҚШ махсус хизматлари сўровига биноан Покистонда ҳибсга олинган. У АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этиш вақтида Кобул аэропортида теракт уюштиришда гумон қилинмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони билан келаси тўрт йил ичида Америка компанияларига 1 триллион доллар сармоя киритиш бўйича келишувга эришганини айтди.
АҚШ президенти Дональд Трамп илк хорижий ташрифини Саудия Арабистонига амалга оширади. Бу қарорини у Саудия томони АҚШ компаниялари билан бир триллион долларлик битимга тайёр экани билан изоҳлаган.
Украина ютуқлари ҳақидаги хабарлар шуни кўрсатадики, Киев кучлари АҚШнинг Россияга қарши курашни қўллаб-қувватлаши сусайиши тўғрисидаги мунозараларнинг жанг майдонига тезкор таъсир кўрсатишига йўл қўймаган.
Сурия хавфсизлик кучлари ва собиқ президент Башар ал-Ассад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар фонида Латакия вилояти Ички хавфсизлик бошқармаси жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 га қадар комендантлик соати жорий қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи, дастлаб, болаларга бақиргани, сўнгра улардан бир нечтасининг бошига ургани ва силтаганини кўриш мумкин.