Ҳамас музокаралар давом этишини тасдиқлади

Ҳамас шанба куни Ғазодаги сулҳ ва маҳбусларни алмашиш бўйича воситачилар билан алоқалар давом этаётганини айтди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Абдел-Латиф ал-Кану баёнотида айтилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ махсус вакили Стив Виткофф ва бошқа воситачиларнинг таклифи муҳокама қилинмоқда.
13-март куни Исроил ОАВлари Виткофф 50 кунлик оташкесим, фаластинликларни Исроил қамоқхоналаридан озод қилиш, гуманитар ёрдам ва музокараларнинг кейинги босқичига ўтиш эвазига беш нафар исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш режасини таклиф қилгани ҳақида хабар берди.
Эртаси куни Хамас музокараларнинг иккинчи босқичи доирасида исроиллик-америкалик аскарнинг жасади ва яна тўрт нафар чет эл фуқаросининг жасадларини қайтаришни ўз ичига олган муросага келишини эълон қилди.
Ал-Қанунинг таъкидлашича, келишувга асосий тўсиқ Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху бўлиб қолмоқда , унинг сўзларига кўра, у ўз ҳокимиятини сақлаб қолишни исроиллик гаровга олинганлар ҳаётидан устун қўяди.
У, шунингдек, агар бундай бошқарув миллий консенсусга асосланган бўлса, ХАМАС Ғазонинг келажакдаги бошқарувида иштирок этишга даъво қилмаслигини таъкидлади. Ҳаракат аввалроқ Ғазода ХАМАСни ўз ичига олмайдиган жамоат қўмитаси тузишга рози бўлган эди.
Ал-Қану Исроилнинг Ғазога ҳужумларини қайта бошлаганини қоралаб, буни Америка ниқоби остидаги геноцид уруши деб атади ва Қўшма Штатларни Исроилни ўт очишни тўхтатиш келишувига қайтариш учун босим ўтказишга чақирди.