Ҳадсон-Одои Англия терма жамоаси тарихидаги энг ёш дебютант бўлди
22 март, жума куни Евро 2020 мусобақасига саралаш баҳсидан ўрин олган Чехияга қарши ўйинда Челси ярим ҳимоячиси Каллум Ҳадсон-Одои майдонга тушди (5:0).
У учрашувнинг 70-дақиқасида ҳет-трик муаллифи, Манчестер Сити вингери Раҳим Стерлинг ўрнига захирадан майдонга тушди.
Натижада Ҳадсон-Одои Англия терма жамоаси тарихидаги расмий ўйинда майдонга тушган энг ёш дебютант бўлди. Бу ҳақда Opta хабар берди. Кеча у майдонга тушган вақтда 18 ёш 135 кунлик эди.
Бу борада у Данкан Эдвардс ўрнатган рекордни янгилади. Эдвардс 18 ёш 183 кунлик вақтида мамлакат термаси таркибида илк бор майдонга тушганди.
Manba: daryo. uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).