Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди (ФОТО)

Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди (ФОТО)

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган. 

Лондонда таҳсил олиб, истиқомат қилиб келаётган Имон Каримова Самарқандга бориб, бобоси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган. У Instagram’даги саҳифасига қабртош устига гул қўяётган йигит суратини жойлаштирган. 

Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди (ФОТО)Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди (ФОТО)Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди (ФОТО)Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди (ФОТО)

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, Ислом Каримов қабри жойлашган мақбара ичига махсус меҳмонлардан ташқари бошқа зиёратчиларнинг кириши тақиқланган. Имон Каримова билан мақбара ичига кирган йигит Каримовлар оиласига ким бўлиши эса номаълум. 

Шунингдек, Имон Каримова Ислом Каримовнинг Самарқанд шаҳрида жойлашган шахсий ҳовлисига ҳам борган. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!