Грецияда сайёҳлар иссиқдан ҳалок бўлди

Грецияда сайёҳлар иссиқдан ҳалок бўлди

Грецияда ҳаво ҳаддан зиёд исиб, ҳарорат 40 даражадан ошди, баъзи жойларда +45 га яқинлашди.

Хорижий ОAВ хабар беришича, жазирама тўлқин камида тўрт нафар сайёҳнинг ўлимига сабаб бўлган.

Расмийлар бир неча киши бедарак йўқолганини тасдиқлаган. Вафот этганлар ва тақдири номаълум шахслар рўйхатида асосан кексалар, ёлғиз европаликлар қайд этилган.

Мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари, жумладан Aфинадаги Aкрополь ҳам аёвсиз иссиқ туфайли ёпилган. Айрим саёҳатчилар объектларда навбатда турганда ҳушидан кетган.

Фавқулодда хизмат ходимлари айтишича, сайёҳлар оддий эҳтиёт чорасини ҳам кўрмайди. Масалан, узоқ вақт қуёш остида қолиб кетишади ёки бош кийим киймайди. Шу муносабат билан Греция расмийлари сайёҳлар учун махсус огоҳлантириш эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!