Грецияда коронавирусга чалинган сайёҳлар учун меҳмонхоналар очилди

Грецияда коронавирусга чалинган сайёҳлар учун меҳмонхоналар очилди

Грецияда чет элликлар учун карантинга эга меҳмонхоналар иш бошлади.

Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг расмий вакили Стелиос Петсас маълум қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, расмийлар тиббий ёрдам кўрсатиладиган ушбу турдаги меҳмонхоналарни, асосан, коронавируснинг аломатсиз шаклига чалинган, аммо касалхоналарда бўлган чет элликлар учун ташкил этишган бўлиб, бугундан жиддий тиббий ёрдамга муҳтож беморлар учун ўринларни бўшатиш учун сайёҳ беморларни меҳмонхоналарга кўчириш бошланган.

Расмий вакилнинг таъкидлашича, Грециядаги COVID-19 ҳолати шу каби аҳолиси бўлган бошқа Европа мамлакатларига нисбатан яхшироқ эканлиги ташвишланишни тўхтатиш учун асос бўла олмайди.

Зеро, мамлакат бўйлаб сўнгги пайтларда коронавирус билан касалланганлар ҳамда сунъий нафас олдириш қурилмасига уланиш эҳтиёжи борлар сони сезиларли даражада ошган.

Маълумотларга кўра, Грецияда кунига ўртача 300 та янги коронавирус ҳолати қайд этилаётган бўлиб, 68 бемор сунъий нафас олдириш қурилмасига уланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!