Глобал исиш кишиларнинг уйқуси камайишига олиб келади

Глобал исиш кишиларнинг уйқуси камайишига олиб келади

Копенгаген Университети олимлари сайёра миқёсида ўртача ҳаво ҳароратининг юқори частотали кўтарилиб бораётган барча қитъалардаги жами 7 мамлакат аҳолиси уйқусидаги ўзгаришларни таҳлил қилди. Тадқиқот даврида 47 мингга яқин кишининг ҳаётий фаоллиги кузатиб борилди.

Синовларда қайд этилишича, кечалари ҳароратнинг +30 даражадан юқори бўлиши кишиларда уйқу соатларини 14 дақиқагача камайтирди. Ўртача ҳисобда сутка давомида 7 соатдан кам хордиқ олиш ҳам ҳарорат юқори кузатилган даврларга тўғри келди. Тадқиқотдаги аксар давлатлар кондиционер билан таъминланиш имкони мавжуд бўлмаган давлатлар қаторига киради.

2100 йилга бориб, глобал исишнинг юқорилаб кетиши инсон уйқусини йил давомида 50-58 соатгача камайишига олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!