Гиёҳванд модда ва спиртли ичимликлардан воз кечган қиз “орзудаги қиз”га айланди (фото)
Шотландиянинг Килмарнок шаҳридан бўлган 28 ёшли Эйнсли Лоудон гиёҳванд модда ва спиртли ичимликдан бутунлай воз кечганидан сўнг ҳаёти ва ташқи қиёфаси қанчалик ўзгарганлигини намойиш этди.
Қиз “Facebook” va “Instagram”даги саҳифаларига фотосуратларини жойлади.
Хабарларга кўра, 2018 йилда Лоудон “Cocaine Anonymous” гуруҳига қўшилган ва гиёҳвандликдан даволаниш дастуридан ўтган.
Ўшандан бери у алкоголь ва гиёҳванд моддалардан бутунлай воз кечган.
Натижада таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетган, шунингдек, ишга ҳам жойлашган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).