Германия полицияси Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларини тергов қилмоқда

Германия полицияси Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларини тергов қилмоқда

Ишлар сони юзлаб бўлишига қарамай, тергов ишлари ҳали йўлнинг энг бошида, деб маълумот берди Германия Федерал жиноят полицияси раҳбари Холгер Мюнх.

Вазифа нафақат Украина ҳудудида уруш жиноятларини содир этганларни, балки буйруқ берганларни ҳам — Россиянинг ҳарбий ва сиёсий раҳбариятидагиларни аниқлашдир.

"Бизда юзлаб иплар бор, лекин ишнинг энг қийин қисми бу калаванинг учини топишдир. Мақсад аниқ — ваҳшийлик ортида турганларни аниқлаш, тергов жараёнида уларнинг иштирокини исботлаш ва уларни жавобгарликка тортиш", — дейди у интервьюсида.

Германия умумбашарий юрисдикция принципини қўллайди, инсониятга қарши жиноятлар, ҳатто чет элликлар томонидан чет элда содир этилган бўлса ҳам, уларни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!