Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус ва Рамаллоҳга бостириб киришди: Муҳаммад Ҳошия исмли бола ўлдирилган

Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус ва Рамаллоҳга бостириб киришди: Муҳаммад Ҳошия исмли бола ўлдирилган

Бомбаланаётган Ғазо: 263-куннинг асосий воқеалари.

Кеча Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 263 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️ Босқинчилар Мағози ва Нусейрат лагерларида қирғинлар уюштирди, Хон Юнус ва Рафаҳга ҳужум қилди, ўнлаб одамларни ўлдирди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 36 627 кишига етди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус ва Рамаллоҳга бостириб киришди. 30 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинди. 12 ёшли Муҳаммад Ҳошия исмли бола ўлдирилган. Сионистлар футбол машғулотларидан қайтаётган Муҳаммаднинг қорнига қарата ўқ узган.
▪️Босқинчи танклар ЮНРВАнинг кўчирилганлар жойлашган иккита мактабига, Пляж лагери ва Ғазо марказига ўт очди.
▪️Ал-Қудс бригадалари Ашкелон, Сдерот ва Милсимга ҳужум уюштирди.
▪️Ироқ қаршилик кучлари Ҳайфадаги ҳарбий базага ҳужум қилди.
▪️Туркия оммавий ахборот воситалари: Исроил Халқаро жиноий суд Нетаньяху ва Галлантни ҳибсга олишга ордер беришига тайёргарлик кўрмоқда.
▪️ҲАМАС етакчиси Исмоил Хониянинг синглиси Ғазо ғарбидаги Беач лагерига уюштирилган ҳужум пайти шаҳид бўлди. Босқинчилар шу вақтга қадар Хониянинг 60 дан ортиқ қариндошларини, жумладан, 3 ўғли ва невараларини ўлдиришди.

▪️АҚШ Демократик партиясининг АҚШ Сенати ва Вакиллар палатасидаги кўплаб аъзолари Исроил бош вазири Беньямин Нетаняхунинг 24 июлга белгиланган АҚШ Конгрессидаги нутқини бойкот қилишни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!