ФВВ юртимиз аҳолисини сел хавфидан огоҳлантирмоқда

ФВВ юртимиз аҳолисини сел хавфидан огоҳлантирмоқда

ФВВ республикада кузатилаётган ўзгарувчан об-ҳаво шароити сабабли аҳолини сел хавфидан огоҳлантирмоқда.

«Сел хавфи туфайли тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз», – дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, сел - катта миқдорда тоғ тошлари, қум ва тупроқ жинслари билан биргаликда тоғдан оқиб тушувчи сув оқими бўлиб, мунтазам жала қуйиши (85 фоиз ҳолатларда), тоғ қорларининг эриши (4 фоиз ҳолларида), тоғ сув ҳавзалари, сув омборлари, музлаган сув ҳавзалари қирғоқларининг ўпирилиб кетиши (1,3 фоиз ҳолларида) ва бошқа сабаблар (9,7 фоиз ҳолларда) олиб келиши мумкин.

Катта ҳажмга ва юқори тезликка эга бўлган сел оқими, йўлидаги барча биноларни, аҳоли яшайдиган уйларни, гидротехник иншоотларни бузиб, қишлоқ хўжалик экинларини, боғларни пайҳон қилади. Одамлар ва ҳайвонларни нобуд қилади.

Ўзбекистон Республикасидаги барча тоғ ва тоғ олди ҳудудлари сел хавфи бўлган зоналарга киритилган. Республиканинг Наманган (19 фоиз), Фарғона (14 фоиз), Сурхондарё (13 фоиз), Тошкент (12 фоиз), Самарканд (12 фоиз) ва Қашқадарё вилоятлари (12 фоиз) ҳудудлари сув тошқини-сел хавфи мавжуд ҳудудлардан ҳисобланади.

Сел оқими вужудга келиши апрел ва май ойларига тўғри келади, бу даврда тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кўп ёмғир ёғиши кузатилган.

Сел хавфи бўлганда аҳолининг ҳаракати бўйича тавсиялар:

  • Сел хавфи бўлган ҳудудларда яшовчи ҳар бир киши унинг уйи, хўжалигини сел келиш ҳудудида жойлашганлиги ҳақидаги маълумотга эга бўлиши керак ва Узгидромет, ФВВ/ФВБ, ҳокимиятлар вакиллари томонидан берилган кўрсатмалардаги сел ва сув тошқинидан ҳимоя қилиш йўл-йўриқларига албатта амал қилиши лозим.
  • Сел оқимининг ўтиши ва унинг оқибатлари катта моддий зарар келтириб, одамлар ҳаёт ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин (сел оқибатида одамларнинг қурбон бўлганлиги бир неча марта қайд қилинган).
  • Сел оқимларидан фақат қочиб қутилиш мумкин. Сел хавфи тўғрисида ҳабар эшитгандан сўнг дархол хавфсиз жойга кўчиш ҳаракатларини қилиш керак. Сел оқимининг тез фурсатда шаклланиши, унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда, хабар тарқатиш ва муҳофаза тадбирларини бажариш учун вақт жуда чегараланганлигини (бир неча дақиқадан 10-20 дақиқагача бўлиши мумкин) доимо ёдда тутиш лозим.
  • Сел оқимидан халос бўлишнинг иложи бўлмаса, баландроқ тепалик устига, дарахтга ёки бирор баландроқ мосламалар устига чиқиш керак. Одатда сел 3-5 соат вақт давом этиши мумкин.
  • Сел оқими ўтгандан сўнг девор ва устунларнинг ҳолатини, газ, электр ва сув таъминотининг созлигини текшириш зарур.
  • Сел оқибатларини камайтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар
  • Доимо сел-сув тошқини рўй бериши эҳтимол бўлган ҳудудларда жойлашган уй-жойлар ва бошқа объектлар рўйхати аниқланиб турилади, аҳоли ва объэктларни муҳофаза қилиш учун ўтказиладиган тадбирларнинг йўл-йўриқлари кўрсатилган тегишли тавсияномалар тарқатилади.
  • Сел оқими хавфи бўлган қайирларда ишлаб чиқариш муассасалари ва уй-жойларини ишончли муҳофаза иншоотлари бўлмаган ва Ўзгидромет билан келишилмаган ҳолда қуриш қатъиян ман этилади.
  • Сел хавфи юзага келганда кузатув ва хабар бериш хизмати ташкил этилади.
  • Қуйидаги агротехник тадбирлар амалга оширилади: ёнбағирларда эрга кўндалангига ишлов бериш, тоғ ёнбағирларини поғона-поғона қилиш, тоғ адирларида сув йўллари очиш, эр ҳайдалиб экиладиган экинларни экишга йўл қўймаслик, эмирилишга қарши тадбирларни амалга ошириш, дарё ўзанлари, тоғ адирларида ўрмончиликни ташкил этиш ва уларни сақлаш.
  • Сел омборлари, селни ушлаб турувчи, селни бошқарувчи ва селга қарши гидротехник иншоот, селхоналарни қуриш ишлари амалга оширилади.
  • Гидрометеорологик ҳодисаларни кузатиш ва назорат қилиш Ўзгидромет ва унинг бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси хузуридаги сел-тошқин ва қор кўчкилари эҳтимоли мавжуд зоналарни аниқлаш, текшириш ва дала кузатишлар йўли билан амалга оширилади.
  • Кўп йиллик кузатишлар мобайнида Ўзбекистон ҳудудида сел тошиш эҳтимоли апрел-июн ойларида бир мунча фаоллашуви қайд этилган ва содир бўлган ҳодисалар қуйидагича тақсимланган: апрел ойида 30 фоиз, май ойида 36 фоиз, июн ойида 14 фоиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

«Қиёмат музлиги» кутилганидан тезроқ хавф сола бошлади

«Қиёмат музлиги» шиддат билан эримоқда – бутун дунё бўйлаб глобал сув тошқини хавфи кучаймоқда.

Россия ўз дўстини ёрдамсиз ташлаб қўймоқчи эмас

Россиядаги кескин ижтимоий-иқтисодий инқироз, сариёғ ва картошка тақчиллиги, сут маҳсулотлари нархининг кўтарилиши авж олган бир пайтда Кремль коммунистик Кубани кулфатда қолдирмаяпти.

Ер юзининг энг гўзал аёли аниқланди

Австралиялик модель Жессика Лейн “Miss Earth” (Ер гўзали) танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда танловнинг You Tube каналида хабар берилди.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Франция Россияни 230 миллион евро билан қўллаб-қувватлади

CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...

«Барселона»га иккита гол урган клуб «Реал» устидан кулди (фото)

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Барселона» сафарда «Црвена Звезда»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Афғонистон варианти Украина учун мос деб топилди

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари лавозимига номзод Кая Каллас Украинадаги уруш «Афғонистондаги уруш каби» тугашини истайди.

Тибо Куртуа "Реал"нинг ашаддий душманларидан бирига ўтиб кетиши мумкин

“Реал” дарвозабони Тибо Куртуа ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Чеченлар «қалбида Худо бўлмаган корейслар билан алоқада бўлмайди»

Ахмат раҳбари Шимолий Корея ҳарбийлариАхмат раҳбари Шимолий Корея ҳарбийларига қарши чиқди.га қарши чиқди.

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10-ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Тезкор ахборот: Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво оқими кириб келади

Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Британия қўшинлари Украинага боради, агар...

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин Қўшма Штатлар Киевни қўллаб-қувватлашни камайтирса, Британия Украинага ўз қўшинларини жойлаштиришга мажбур бўлишини тан олди.

Украина ҳарбийлари танг аҳволда — ОАВ

Украин ҳарбийлари Америка танкларидан пиёда манёврларида фақат жангчиларни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланмоқда

Қирғизистонда собиқ Бош прокурорнинг ўринбосари давлат тўнтариши қилмоқчи бўлди

Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.

Ғарбда Зеленский сулҳни бузганликда айбланган

Украинада тинчлик ўрнатилишига халақит бермоқда.

Ҳуcийлар Америка самолёт ташувчи кемасини уриб туширдими?

Яманнинг ҳуcийлари Қизил ва Араб денгизларида АҚШнинг самолёт ташувчи кемаси ва иккита ҳарбий эсминетсига ҳужум қилганини эълон қилди.

Бразилия Олий суди биноси яқинида иккита портлаш содир бўлди

Расмийларга кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлган одам Олий суд биносига киришга уринган.

Тошкент вилоятида пахта қўшиб ёзиш давом этмоқда

Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Б пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган.

АҚШнинг Кентукки штатида кимёвий завод портлади: сўнгги маълумотлар

АҚШнинг Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридаги Givaudan кимёвий заводида юз берган кучли портлашдан кейин 11 киши шифохонага ётқизилди. Расмийлар атмосферага заҳарли моддалар тарқалиши эҳтимоли ҳақида гапирмоқда, маҳаллий шифохоналар эса кимёвий заҳарланиш жабрдийдаларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?

Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея қўшинлари Курск вилоятидаги жангларда қатнаша бошлаганини тасдиқлади.

Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш тарафдорларини асосий лавозимларга тайинлади

Кремль Доналъд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин АҚШ билан муносабатлардаги кескинлик бироз пасайишига умид қилмоқда.

Пентагонни ошкор қилган Жек Тейшейра 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Маълумотлар ошкор этилишида Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ ҳужжатлар бўлган. Тейшейра шу йил бошида миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита айблов бўйича айбини тан олди.

"Пайпоқлар уюми атрофида йиртилган кийимлар, синган стол оёқлари, йиртилган Қуръон нусхалари, «Мен сени севаман» деб ёзилган қизил айиқча ва Аристотел ҳақидаги китоб ётибди"

Ҳужумдан сўнг Ливан шимолидаги қишлоқ аҳолиси Исроил кўчирилган одамларни нишонга олганидан хавотирда.

Россиянинг Исроилга талаби: «Умид қиламизки, такрорланмайди»

Россия ҳарбийлари октабр ойида Суриядаги Хмеймим авиабазаси яқинида берилган зарбалар туфайли Исроилга ўз баёнотини тақдим этди ва бу каби ҳаракатлар мақбул эмаслигини эълон қилди.

Жанубий Корея Курскда КХДР қўшинлари борлигини тасдиқлади

Пхенян томонидан Россияга юборилган Шимолий Корея аскарлари россиялик иттифоқчилар билан бир қаторда Украинага қарши жанговар операцияларда қатнашмоқда, деб хабар қилди Жанубий Корея жосуслик агентлиги.

Эрдўғон Россия ва Хитойни нега олқишлади?

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, «агар қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш давом этса, Исроил тобора тажовузкор бўлади».

Кучли ҳужумлар ҳафтаси, Блинкен Трамп қўрқуви фонида Брюсселга борди

Дам олиш кунларида ҳар икки томон тунда рекорд даражадаги дрон ҳужумларини амалга оширди.

Эрдўған: «Ҳали ҳам Асаддан умид қиламан...»

Туркия Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш учун қўлини чўзди ва бу қўшни давлатда тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшишига ишонади.

БМТ: Ғазода тинч аҳолининг мисли кўрилмаган даражада ўлдирилишини қайд этдик

Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин, Наблус, Салфитга бостириб кирди. Женин шаҳрида шиддатли жанглар кетмоқда.

Финляндия Россиядан келган муҳожирларга қарши жиддий кураш бошлади

Еврокомиссия Финляндия чегара хизматига Россия билан чегарадаги ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун қўшимча харажатларни қоплаш учун 16 миллион евро ажратди.

Токио Москвага қарши санкцияларни сақлаб қолади

Япония Россия президенти Владимир Путиннинг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини ижобий баҳолади. Бироқ мамлакат Украинадаги вазият ўзгармагунча Москвага нисбатан санкциялар сиёсатини давом эттириш ниятида.

Трампни ёқтирмайдиганларга бешта давлатга кетиш тавсия қилинди

Американинг The Washington Post газетаси Доналд Трамп президентлиги даврида мамлакатни тарк этишни хоҳловчи АҚШ фуқаролари учун тавсияларни чоп этди.

Хитой ва Россия АҚШ "чекловлари" билан курашиши керак

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи билан мудофаа бўйича музокаралар ўтказиш учун Пекинда бўлди.

Эҳтимолий канцлер Россияга шарт қўймоқчи

Россия Федерацияси Кенгаши вице-спикери Константин Косачёв ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Германия канцлерлигига номзод Фридрих Мерцнинг Россияга шарт қўйиш ҳақидаги баёнотини масъулиятсизлик, деб атади.

Курск жанги учун қанча рус аскари ташлангани айтилди

Зеленский бу Кремль ўз қўшинларини Украинанинг бошқа ҳудудларидаги жанглардан чиқариб олганини англатишини назарда тутди.

Педиатрни деб Россияда шифокорлар ғазаби уйғонди

Россиялик педиатр жамоатчилик томонидан қораланганидан кейин қамоққа ташланди.