Франциялик хайриячи Эрмитаж мушукларига мерос қолдирди

Франциялик хайриячи Эрмитаж мушукларига мерос қолдирди

Санкт-Петербургдаги Эрмитаж мушуклари француз хайриячисидан мерос олади, деб хабар берди "Звезда" телеканали музей матбуот хизматига таяниб.

"Яқинда Францияда бир киши ҳатто мушукларимизга оз миқдорда бўлса-да мерос қолдирди. Ҳозирда адвокатлар билан алоқадамиз", деди Эрмитаж директори Михаил Пиотровский французнинг ушбу ҳаракатини жуда таъсирли деб атаган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, нафақат мушукнинг ҳомийлари, балки музей ходимлари, ташриф буюрувчилар ва интернет фойдаланувчилари ҳам уй ҳайвонларига ғамхўрлик қилишни тўхтатишмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!