Франция Жазоирда қийноқлар тизимли равишда қўлланганини тан олди

Франция Жазоирда қийноқлар тизимли равишда қўлланганини тан олди

Жазоир уруши пайтида қийноқларга имкон берувчи бир тизим қўллангани Франция томонидан тан олинди, дея хабар бермоқда ВВС.

Франция президенти маъмурияти томонидан тарқатилган баёнотда айтилишича, 1954-1962 йиллардаги уруш чоғида Жазоирда тартибни сақлаш учун армияга алоҳида ваколат берилган, шу тариқа қийноқларга ва бошқа даҳшатли ҳаракатларга замин ҳозирланган. 

Уруш туфайли 1,5 миллион жазоирлик ҳалок бўлган ва алал-оқибат 130 йил давом этган мустамлака даври ниҳоясига етган.

Авваллари Францияда Жазоир уруши пайтида қиноқлар қўллангани тасвирланган китоблар, газеталар ва фильмлар тақиқлаб қўйилган эди. Энди эса уруш пайтида йўқолган французлар ва жазоирликлар ҳақидаги давлат архивлари очилиши маълум қилинди.

“Ҳақиқатни изламай туриб озодлик, тенглик ва биродарликка эришиб бўлмайди”, – дейилади баёнотда.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!