Флорида суди Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича ишини ёпди

Флорида суди Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича ишини ёпди

Флорида штати суди АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга нисбатан махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш бўйича ишни ёпди, деб хабар берди Американинг CНН телеканалига таяниб Узрепорт АА.
Судя Эйлин Кеннон фикрича, махсус прокурор Жек Смитни Трампни тергов қилиш учун тайинлаш ва ишини молиялаштириш ноқонуний бўлган.

2022 йил ноябр ойида АҚШ Адлия вазирлиги мамлакат собиқ президенти устидан жиноий терговни назорат қилиш учун мустақил прокурорни тайинлади. АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд Вашингтондаги матбуот анжуманида бу лавозимни илгари Ҳаагада бош прокурор бўлиб ишлаган ва Косоводаги уруш жиноятларини тергов қилган Жек Смит эгаллашини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!