«Флоренс» довули 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

«Флоренс» довули 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Жанубий Каролина (АҚШ) ҳукумати «Флоренс» довули қурбонлари сонига доир маълумотларни тасдиқлаб, хавф ҳамон сақланиб қолаётгани ҳақида хабар берди. Fox News телеканалига кўра, хавф нафақат кучли шамол, балки узилган электр узатгич линиялари сабабли ҳам сақланиб қолмоқда.

Штат полициясининг маълум қилишича, 62 ёшли аёл ЙТҲда ҳалок бўлган. У табиий офат сабаб автомобиль бошқарувини қўлдан чиқариб, дарахтга бориб урилган. Шимолий Каролинада она ва унинг 8 ойлик фарзанди устига дарахт қулаши натижасида ҳалок бўлишган. Округ матбуот котибининг хабар беришича, 78 ёшли эркак электр токи уриши натижасида вафот этган, у ёмғир остида генераторга узайтирувчи симларни улашга уринган. Округ шерифи яна 3 нафар қурбон ҳақида маълум қилган. Унинг айтишича, бунга сув сатҳининг кутилмаганда шиддат билан кўтарилиши сабаб бўлган.

Миллий довул марказидан маълум қилинишича, Каролинанинг баъзи туманларида "ҳалокатли сув тошқини" эҳтимоли бор. «Флоренс» довули штатга шанба куни келган бўлиб, ўзи билан бирга сел ёмғирлари, кучли шамол ва баланд тўлқинларни олиб келди. Табиий офат натижасида юзлаб қутқарувчилар ишга жалб қилинди.

Фавқулодда хизматлар вакиллари одамларни хавфли жойларни тарк этишга чақирмоқда. Шимолий Каролинанинг баъзи ҳудудларида бир суткада 60 сантиметрдан ортиқ ёғинлар кузатилган, сув оқимлари тўсиқ ва тўғонларни бузиши, кўприкларни блоклаши эҳтимоли мавжуд.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!