Фирибгарга алданган фуқаролар ИИБга мурожаат қилди

Фирибгарга алданган фуқаролар ИИБга мурожаат қилди

2021 йил 7 июль куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 5 январь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, 2 бош молларни 31.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 2020 йил 1 август куни беришини айтиб, молларни олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, 1978 йилда туғилган фуқаро 2020 йил 5 январь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқарони ҳам ишончига кириб, 5 бош молларини 60.500.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 2020 йил 1 август куни беришини айтиб, молларини олиб кетиб, бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!