Финляндия Россия газини узишга тайёр

Финляндия Россия газини узишга тайёр

Финляндиянинг Gasum давлат оператори Финляндияга рус гази етказиб бериш эртага маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7 да тўхташини тасдиқлади.

"Афсуски, бизнинг амалдаги шартномамиз бўйича газ етказиб бериш тўхтатилади. Аммо биз бу вазиятга пухта тайёргарлик кўрдик", деди компания бош директори Микка Вилянен.

Бугун эрталаб Финляндия молия вазири Анника Саарико мамлакат АҚШнинг Excelerate Energy компаниясидан сузувчи суюлтирилган газ омбори учун ўн йиллик ижара шартномасини имзолаганини эълон қилди.

"Ушбу омбор Россия газидан қутулишимизга ёрдам беради", деди вазир.

Аввалроқ Gasum Россиянинг газ учун рублда тўлаш талабини рад этиб, буни шартномани бузиш деб атади. Бугун "Газпром Экспорт" Финляндия операторига газ етказиб бериш шанба куни эрталаб тўхтатилиши ҳақида хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!