“Фавқулодда ҳолат сифатида кўрилади” — ИИВ Бекободда ички ишлар бўлимига олиб борилган фуқаро ўлими ҳақида

“Фавқулодда ҳолат сифатида кўрилади” — ИИВ Бекободда ички ишлар бўлимига олиб борилган фуқаро ўлими ҳақида

Тошкент вилоятида ИИБ биносига олиб кетилган ака-укалардан бири вафот этганди. ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Бу ҳақида Дарё нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, Бекобод шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини расмийлаштириш жараёнида, Бекобод туман ИИБга олиб келинган фуқаролардан бирининг соғлиғи ёмонлашиб, тиббиёт масканига олиб борилганда вафот этгани юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда воқеа содир бўлган жойларда мавжуд бўлган барча видеоёзувлар олинган бўлиб, гувоҳлар ҳамда воқеа иштирокчиларнинг кўрсатмалари текширилмоқда, тегишли судга оид экспертизалар тайинланган.

“Ички ишлар органлари билан боғлиқ ҳолатда одам вафот этиши, юзага келган вазиятдан қатъи назар, фавқулодда ҳолат сифатида кўрилади ва воқеанинг барча иштирокчиларини, шу жумладан, ҳар бир ходимнинг ҳаракатлари синчковлик билан, тўлиқ ва холисона ўрганилиши таъминланади”, — дейди Шоҳрух Ғиёсов.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ва шахсий таркиби номидан вафот этган фуқаронинг яқинларига таъзия билдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!