“Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади

A A A
“Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади

Қарорга мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан:

🔹умумий ўрта таълим муассасаларида “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади;

🔹ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси амалга оширилади.

🗓 2024 йил 1 декабргача:

➖ўқувчиларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет”ни шакллантиришда “мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқилади;

➖ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган халқчил тилдаги адабиётлар яратилади.

⚡️2024 йил декабрь ойида “Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказилади.

🌐 2025 йил якунигача ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида “milliytarbiya.uz” электрон платформаси ва унинг мобиль версияси ишлаб чиқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!