Фарғонада ёш йигит бошига тупроқ тўла челак тушиб кетиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди (+видео)

Фарғонада ёш йигит бошига тупроқ тўла челак тушиб кетиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди (+видео)

Маълум бўлишича, Фарғона тумани Дўстлик МФЙ Нилуфар кўчасидаги уйларнинг бирида 50 метр чуқурликдаги қудуқни тозалаш мақсадида тушган. Уй эгаси С.С. томонидан қудуқни тозалаш ишлари олиб бораётган вақтда, темир челак арқони узилиб кетган. Бошидаги ҳимоя каскаси борлигига қарамасдан фуқаро оғир тан жароҳати билан ҳалок бўлган.

Ҳодисани кузатиб турган фуқаро Р.Т. ёрдам бериш мақсадида чуқурликка тушади ва қайтиб чиқолмаган.

Таъкидланишича, вазият юзасидан вилоят ФВБ ходимлари зудлик билан белгиланган манзилга етиб борган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида, қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида 50 метрлик қудуқдан 2 нафар фуқаро олиб чиқилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!