Фарғонада ўз танишининг "кўзига чўп суққан" жиноятчи ушланди

Фарғонада ўз танишининг "кўзига чўп суққан" жиноятчи ушланди

2019 йил 28 февраль куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи Ҳ.Р. ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 3 июнь куни Истиқлол кўчасида яшовчи Ш.Ж. исмли таниши унинг уйи хонасидан 2 100 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида Ш.Ж. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!