Фарғона ҳокими совға қилган "Малибу" қайси пулга олинган?

Фарғона ҳокими совға қилган "Малибу" қайси пулга олинган?

Сўнгги пайтларда вилоят ҳокимлари томонидан йиғим-теримда фаол қатнашган пахтакорларга машина совға қилинаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқатилди. Уларга кўра кенг жамоатчилик ушбу совғалар қайси манба, қайси маблағ эвазига берилаётгани одамларда қизиқиш уйғотмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев кластер усулида пахта етиштирган тадбиркорнинг онасига “Малибу” совға қилган эди. Журналистнинг ушбу совға қайси манба ҳисобига харид қилингани борасидаги саволига вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари “Бу вилоят ҳокимлигининг ички сири, мен уни ошкор эта омайман”, деб жавоб берган.

Маълум бўлишича “ОАВда тарқалаётган ахборотларда кластер корхоналари ва уларнинг саховатпеша раҳбарлари томонидан тайёрланган совға “ҳокимнинг совғаси” сифатида талқин қилиниб, ҳокимлар “сахий қаҳрамон” сифатида кўрсатилмоқда. Мазкур "спектакл" эса кенг жамоатчиликда турли шубҳа ва саволлар туғилишига сабаб бўляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!