Эронлик ва хитойлик хакерлар АҚШга ҳужум қилганликда айбланмоқда

Эронлик ва хитойлик хакерлар АҚШга ҳужум қилганликда айбланмоқда

Эронлик хакерлар АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдорларининг ҳисобларини бузишга уринганликда, хитойликлар хакерлар эса президентлик сайловларида энг муносиб номзод бўлган собиқ вице-президент Жо Байденнинг штаб-квартираси ходимлари ҳисобларига ҳужум қилишга уринганликда айбланди. Бу ҳақда таҳдидларни таҳлил қилиш бўйича Google ишчи гуруҳи раҳбари Шане Хунтли маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

Унинг сўзларига кўра, хитойлик "илғор доимий таҳдидчилар" Байден тарафдорларини нишонга олган. Эронлик хакерлар ҳам худди шундай қилишга уринишди. Хунтли бу уринишлар муваффақиятсиз бўлганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчиларга ҳужумлар ҳақида огоҳлантириш юборилган. Бу ҳақда АҚШ федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам хабар берилди.

29 январь куни Миллий разведка директори Ден Коутес Сенатнинг разведка қўмитасига берган баёнотида Россия АҚШ демократиясини бузиш бўйича ҳаракатларини давом эттиришини айтди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Россия разведка хизматларининг нишони бўлиб қолмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!