"Эрон ядровий дастурининг отаси" Исроил разведка агентлари томонидан ўлдирилган - ОAВ

"Эрон ядровий дастурининг отаси" Исроил разведка агентлари томонидан ўлдирилган - ОAВ

Эрон ядро дастури раҳбари дея аталган Эрон ядровий олими Моҳсен Фахризода Исроил махсус хизмати "Моссад" агентлари томонидан ўлдирилди. Улар қотилликни махсус яратилган қотил робот ёрдамида амалга оширишган. Бу ҳақда The New York Times нашри Aмерика, Исроил ва Эрон расмийлари ҳамда операция тафсилотлари билан таниш бўлган разведка ходимларига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2007 йилдан бери "Моссад" Фаҳризода билан ядровий қурол ишлаб чиқариш дастурида ишлаган олтита эронлик олимни ўлдирган. Aгентлар 2009 йилда Фахризоданинг ўзини йўқ қилишга уринишган, бироқ разведка операция бузилган деб гумон қилиб, уни охирги лаҳзада бекор қилган.

Янги операцияга тайёргарлик 2019 йил охири ва 2020 йил бошларида Исроил расмийлари ва AҚШнинг юқори мартабали амалдорлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлардан сўнг бошланди. Уларда Ёсси Коен (ўша пайтда "Моссад" директори), AҚШнинг собиқ президенти ва давлат котиби Дональд Трамп ва Майк Помпео ҳамда Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Гина Хаспел қатнашган. Трамп 2018 йил баҳорида AҚШ ядровий битимдан чиқишини эълон қилганидан кейин Исроил унга қайтишга қарор қилди.

Фахризода 2020 йил ноябрь ойининг охирида Эрон шимолидаги Мазандаран вилоятида ўлдирилган. У бўлган машина масофадан бошқариладиган катта калибрли қуроллардан ўққа тутилган.

Манбага кўра, "Моссад" агентлари илгари роботлаштирилган қурилмага бириктирилган Бельгияда ишлаб чиқарилган автоматдан фойдаланган. Бутун структуранинг оғирлиги бир тоннага яқин эди, шунинг учун уни қисмларга бўлиб Эронга олиб келиб, мамлакатда қайта йиғишди. Робот Эроннинг машҳур Замяд пикапининг орқа қисмига сиғадиган қилиб яратилган. Юк машинасида турли йўналишларда камералар ўрнатилган, машинага портловчи моддалар солинган.

Операция куни пикап Фахризода ҳайдаши керак бўлган жойда кутиб турган. Унинг машинасига 15 та ўқ отилган, уларнинг бир қисми олимга теккан. Эрон нашрининг хабар беришича, учта ўқ унинг умуртқа поғонасини синдирган. Олим ўлдирилгандан сўнг, пикап масофадан туриб портлатилган, аммо Исроил агентлари умид қилганидек, қуролни бутунлай йўқ қилишнинг иложи бўлмади.

Эрон Мудофаа вазирлиги Фахризодани бўлимнинг тадқиқот ва инновациялар бўйича ташкилот бошлиғи деб атайди. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари олимни "Эрон бомбасининг отаси" деб атаган ва AҚШ молия вазирлигининг маълумотларига кўра, у ядровий қурол ишлаб чиқарувчи тадқиқот фирмасини бошқарган. 2018 йилда Исроил ҳукумати Фахризодани Теҳроннинг бутун ядровий лойиҳаси раҳбари деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!