Эрдоған: "Дезинформацияга қарши кураш жуда муҳим аҳамиятга эга"

Эрдоған: "Дезинформацияга қарши кураш жуда муҳим аҳамиятга эга"

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Туркия республикасининг Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари раҳбар ходимларининг 4-йиғилишида видеомурожаат йўллади.

Меҳмонларни маданият, тарих, табиат ва цивилизациялар шаҳри Истанбулда меҳмон қилишдан хурсанд эканлигини ифода этган Эрдоған қуйидаги фикрларни билдирди:

"Учрашув ва маслаҳатлашувларингиз мамлакатларимиз учун фойдали бўлишини тилайман. Учрашувни ўз фикр-мулоҳазалари, баҳолари ва муҳокамалари билан бойитиб борувчи барчага олдиндан миннатдорчилик билдираман. Сизнинг бугунги учрашувингиз энг суиистеъмол қилинадиган ва эътибордан четда қолган соҳалардан бири бўлган оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Маълумки, биз Турк дунёси сифатида ўтган йили Турк давлатлари ташкилотининг ташкил этилиши билан бирдамлигимизни юқори босқичга олиб чиқдик. Шундай қилиб, биз сиёсатдан таълимгача, иқтисодиётдан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка қадар кўплаб соҳаларда янги даврнинг асосини ташкил этдик".

Президент Эрдоған, Турк дунёсининг 2040 йилга мўлжалланган ҳамкорлик нуқтаи назаридан, бирдамликни турли соҳаларга кенгайтирди ва уни янада кучайтириши кераклигини айтди:

"Оммавий ахборот воситалари ва коммуникация масалалари, ижтимоий тармоқлар ва дезинформацияга қарши кураш бизнинг сиёсий ва ижтимоий омон қолишимизни таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Қорабоғ урушида гувоҳи бўлган ёлғон ва туҳматлар бизга бу масаланинг муҳимлигини эслатиб, кучларни бирлаштириш нақадар ажралмас эканлигини кўрсатди. Уруш нафақат майдонда олиб борилди, балки босма ва визуал медиадан тортиб, ижтимоий тармоқларгача кўплаб оммавий ахборот воситаларида 44 кун давомида шиддатли кураш олиб борилди. Аччиқ тажрибаларимиздан келиб чиқиб, барчамиз ҳозир бу ҳақиқатни жуда аниқ кўриб турибмиз. Демократик давлатларда 4-ҳокимият сифатида таърифланган ОАВ маълум кучлар, маълум глобал компаниялар ва ғаразли доиралар қўлида ҳақиқатни бузиб, беркитувчи манипуляция воситасига айланиши мумкин".

Эрдўғон ўз видеомурожаатида яна шундай деди:

"Бугунги кунда рақамли фашизм миллиардлаб одамларнинг тўғри ва холис янгиликлар олиш ҳуқуқига тўсқинлик қиладиган таҳдидга айланди. Хусусан, ўз-ўзини назорат қилиш, текшириш, қоида ёки ахлоқий қадриятлар бўлмаган ижтимоий медиа каналлари барча жамиятлар учун жиддий хавф туғдиради. Ёлғон, туҳмат, бузиб кўрсатиш кенг тарқалган бу оммавий ахборот воситаларида ҳақиқатни излаш, ҳақиқатга эришиш, ҳақиқат ҳимоячиси бўлиш янада муҳим аҳамият касб этди. Шу нуқтаи назардан, мен мулоқотни ҳеч бўлмаганда мудофаа, хавфсизлик ва соғлиқ каби стратегик аҳамиятга эга бўлган масала деб биламан. Умид қиламанки, бундай учрашувларда дезинформацияга қарши кураш, ахборот хавфсизлиги, миллий ахборот технологиялари ҳаракати, айниқса, умумий маданиятни устувор деб ҳисоблайдиган кино-сериаллар лойиҳалари каби масалаларда ҳамкорлигимиз янада ривожланади.
Турк дунёсидаги барча биродарларимизга бахт-саодат, фаровонлик тилаб қоламан".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!