Энди Озарбайжон - Эрон чегарасида отишма содир бўлди. Ҳарбийлар вафот этди

Энди Озарбайжон - Эрон чегарасида отишма содир бўлди. Ҳарбийлар вафот этди

Озарбайжоннинг Эрон билан чегарасида отишма содир бўлди. Натижада Озарбайжоннинг икки аскар  вафот этди. 

Trend'нинг Давлат чегара хизмати матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, қоидабузарлар  чегарачиларга  бўйсунмай,  уларга  қарата  ўқ  узишган.  Шу  билан  бирга,  улар  10  килограмм  гиёҳванд модда солинган юкни улоқтиришган ва қочишга ҳаракат қилишган.

Отишма қурбонлари катта лейтенант ва кичик сержант эди. Босқинчилардан бири ҳибсга олинган,  қолганлари қидирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!