Энди Буюк Британия заводида Тоyota машиналари ишлаб чиқарилмайдими?

Энди Буюк Британия заводида Тоyota машиналари ишлаб чиқарилмайдими?

Япониянинг Тоyota компанияси Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши биланоқ, Брексит билан боғлиқ ҳар қандай узилишларни бартараф этиш режаси доирасида ўзининг Британиядаги заводида автомобиль ишлаб чиқармаслигини маълум қилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Ўтган йили Тойота Буюк Британиянинг 1,52 миллион дона автомобилининг атиги 8 фоизини Дербйширдаги Бурнастон заводида ишлаб чиқарган ва шу йилнинг бошида у ерда ўзининг янги Corolla моделини ишлаб чиқаришни бошлаган эди.

«Брекситнинг биринчи кунида, яъни жума куни биз ишлаб чиқаришни тўхтатамиз. Кейин душанба ва сешанба кунлари ишлаб чиқаришни қайта бошлаймиз», деди компания вакили.

“Биз ҳақиқий вазият қандай бўлишини билмаймиз. Биз аллақачон қўшимча инвентаризация таклиф қилдик. Ундан душанба ва сешанба кунлари фойдаланамиз ва бундан кейин вазият қандай бўлишини кўришимиз керак ” деди у яна.

Тоyota ишлаб чиқаришдаги танаффусдан ҳеч қандай йўқотилиш бўлмаслигини айтмоқда.

Бош вазир Борис Жонсон 31 октабрь куни Англия ҳеч қандай келишувсиз Европа Иттифоқидан чиқиб кетишига ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!