Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президентига: “Аслида сизга орден топширишим керак эди”

Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президентига: “Аслида сизга орден топширишим керак эди”

Президент Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.

Тожикистон раҳбари мукофот учун миннатдорлик билдириб, Шавкат Миромоновичга: «Кучли сиёсий иродангиз, 27 йилда ечилмаган масалаларни ҳал қилганингиз учун аслида мен Сизга орден топширишим керак эди», – деди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти 17 августда икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!