Эммануэль Макрон Бенземани табриклади

Эммануэль Макрон Бенземани табриклади

Франция президенти Эммануэль Макрон “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземани “Олтин тўп”ни қўлга киритгани билан табриклади.

"KB9! Футбол тарихида қоладиган иккита ҳарф ва рақам. Зидандан 24 йил ўтиб, Карим Бензема Франция терма жамоаси учун янги "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Табриклаймиз”, — деб ёзди Макрон ижтимоий тармоқда.

34 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Реал" билан Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва ҳар иккала мусобақада ҳам энг яхши тўпурарга айланди. Мадрид клуби таркибида футболчи 2007 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Умумий ҳисобда у жамоа сафида 421 та ўйин ўтказиб, 223 та гол урган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!