Элдорбек Усмонов яна шоҳсупага кўтарилди

Элдорбек Усмонов яна шоҳсупага кўтарилди

Филиппиннинг Манила шаҳрида сув спорти турлари бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида сузиш мусобақалари якунланди.

Чемпионат сўнгги кунида икки нафар спортчимиз Элдорбек Усмонов ва Михаил Клешко 50 метр масофага баттерфляй усулида сузиш баҳсларида иштирок этди. Унда Элдор белгиланган масофани 23.59 сонияда сузиб ўтди ва кумуш медаль соҳиби бўлди. Михаил Клешко эса афсуски, 24.47 сония натижа билан 6-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, мусобақада Элдорбек Усмонов 50 метрга эркин усулда ва 100 метр масофага баттерфляй усулда сузишда ҳам кумуш медалларини қўлга киритган эди.

Тўрт кунлик мусобақалар якунига кўра сузувчиларимиз 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!