ЕИ мамакатлари Украинага 50 миллиард еврога яқин маблағ ёрдам қилишган

ЕИ мамакатлари Украинага 50 миллиард еврога яқин маблағ ёрдам қилишган

Европа иттифоқи Украинага 50 миллиард евро ёрдам кўрсатган, шунинг 10 миллиарди ҳарбий соҳада кўрсатилди, деб баёнот берди Европа кенгашининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Мадридда бўлиб ўтган “Янги иқтисодиёт” форумида унга мукофот бериш маросимида.

"Агар Европанинг Украинага кўрсатган ҳарбий, иқтисодий, макромолия, гуманитар ёрдамларни қўшиб ҳисобласак, 50 миллиард еврога яқинлашиб қолади", — деди у.

Сиёсатчининг таъкидлашича, АҚШнинг Украинага кўрсатган ҳарбий ёрдами 17 миллиард еврони ташкил этган, Евроиттифоқ мамлакатлари эса қарийб 10 миллиард евро. Бу борада ЕИ ажратган маблағ дунё бўйича энг каттаси бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!