ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Юнайтед»да йирик ғалаба, Роналдуда қизил, «Манчестер Сити» ютқазиб қўйди (видео)

ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Юнайтед»да йирик ғалаба, Роналдуда қизил, «Манчестер Сити» ютқазиб қўйди (видео)

Кеча, 19 сентябрь санасида Европа Чемпионлар Лигасида 1-тур учрашувлари якунига етди.

Жумладан, мусобақанинг амалдаги чемпиони Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз уйида Римнинг «Рома»сини қабул қилиб, Иско, Гарет Бэйл ҳамда Мариано Диасларнинг голи сабаб йирик, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида «Виктория» жамоаси Москванинг ЦСКАси билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Криштиану Роналду эса Испанияга сафар қилган баҳсда «Ювентус» «Валенсия»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккала голни ҳам Миралем Пьянич пенальтидан киритди. Қизиғи учрашувнинг 29-дақиқасида Роналду қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» ўз уйида «Лион»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган бўлса, Жозе Моуриньо бошлиқ «Манчестер Юнайтед» «Янг Бойз» майдонига сафар қилиб, 0:3 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Европа Чемпионлар Лигаси

1-тур беллашувлари

19 сентябрь, чоршанба

«E» гуруҳи

«Аякс»—АEК 3:0

Голлар: 1:0 – 46 Тальяфико, 2:0 – 77 ван де Бек, 3:0 – 90 Тальяфико.

«Бенфика»—«Бавария» 0:2

Голлар: 0:1 – 10 Левандовски, 0:2 – 54 Саншеш.

«F» гуруҳи

«Шахтёр»—«Ҳоффенҳайм» 2:2

Голлар: 0:1 – 6 Гриллич, 1:1 – 27 Исмаили, 1:2 – 38 Нордтвейт, 2:2 – 81 Майкон.

«Манчестер Сити»—«Лион» 1:2

Голлар: 0:1 – 26 Корнье, 0:2 – 43 Фекир, 1:2 – 67 Бернарду Силва.

«G» гуруҳи

«Реал Мадрид»—«Рома» 3:0

Голлар: 1:0 – 45 Иско, 2:0 – 58 Бэйл, 3:0 – 90 Диас.

«Виктория Плзен»—ЦСКА 2:2

Голлар: 1:0 – 29 Крменчик, 2:0 – 41 Крменчик, 2:1 – 49 Чалов, 2:2 – 90, пенальти Влашич.

«H» гуруҳи

«Валенсия»—«Ювентус» 0:2

Голлар: 0:1 – 45, пенальти Пьянич, 0:2 – 51, пенальти Пьянич.

Четлатиш: Роналду 29.

«Янг Бойз»—«Манчестер Юнайтед» 0:3

Голлар: 0:1 – 35 Погба, 0:2 – 44, пенальти Погба, 0:3 – 66 Марсяль.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!