АҚШ президенти бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. Бу АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш мақсадида ўтказган операциясидан бор-йўғи бир неча кун ўтганидан кейин содир бўлди.
"Венесуэланинг ўтиш давридаги ҳукумати Қўшма Штатларга 30–50 миллион баррел юқори сифатли, санкциялар остидаги нефт етказиб беради. Ушбу нефт бозор нархида сотилади, бу пуллар Венесуэла халқи ҳамда Қўшма Штатлар манфаатларига хизмат қилишига кафолат бериш учун мен — АҚШ президенти сифатида уларни назорат қиламан. Гап катта пуллар ҳақида кетяпти", — деб ёзди Оқ уй раҳбари.
Доналд Трампнинг сўзларига кўра, у АҚШ энергетика вазири Крис Райтга “ушбу режани дарҳол амалга ошириш” топшириғини берган. Президентнинг таъкидлашича, Венесуэла нефти кемалар орқали олиб кетилади ва тўғридан тўғри Қўшма Штатларга етказилади.
Венесуэла ҳудудидаги нефт захиралари дунёдаги энг йирик аниқланган захиралар ҳисобланади. 2005 йилгача бу мамлакат АҚШ учун нефтнинг энг йирик етказиб берувчиси бўлган. Бироқ вазият тубдан ўзгарди: 2007 йилда Венесуеланинг ўша пайтдаги раҳбари Уго Чавес саноатни миллийлаштиришни амалга ошириб, шу жумладан, мамлакатда ишлаётган АҚШ компанияларига тегишли мулкларни ҳам мусодара қилган.
3 январ куни тунги пайт Венесуэлада америкалик ҳарбийлар томонидан ўтказилган ҳарбий операциядан сўнг Трамп АҚШ компаниялари “мамлакатга келиб, миллиардлаб доллар сарфлайди ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклайди”, деб маълум қилган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.