Агар мен бўлмаганимда, Россия бутун Украинани қўлга киритган бўларди. Россия ва Хитой қўрқадиган ягона давлат бу АҚШ, деди АҚш раҳбари Доналд Трамп.
АҚШ президенти Truth Social тармоғида пост эълон қилиб, NATO'га аъзо давлатлар, Украина, Россия ва Хитой ҳақида фикр билдирди.
"Мен бўлмаганимда, ҳозир Россия бутун Украинани назорат қилаётган бўларди. Шуни ҳам ёдда тутингки, мен ёлғиз ўзим саккизта урушга барҳам берганман, бироқ NATO аъзоси бўлган Норвегия аҳмоқона тарзда менга тинчлик бўйича Нобел мукофотини беришни рад этди. Аммо бунинг аҳамияти йўқ. Муҳими, мен миллионлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолдим.
Қўшма Штатлар бўлмаса, Россия ҳам, Хитой ҳам NATO'дан қўрқмайди. Ҳаммага омад кулиб боқди, чунки мен биринчи президентлик муддатимда қуролли кучларимизни тикладим ва ҳозир ҳам буни давом эттиряпман. Биз ҳар доим NATO билан бирга бўламиз, ҳатто улар биз билан бирга бўлмаса ҳам. Хитой ва Россия қўрқадиган ва ҳурмат қиладиган ягона давлат бу Доналд Трамп томонидан қайта тикланган АҚШдир", — дея таъкидлади АҚШ президенти.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.