Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларни касб байрами билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Прокуратура ходимларини 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан табриклади.
Ҳурматли соҳа ходимлари, муҳтарам фахрийлар!
Сизларни 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин дилдан табриклайман.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқлар қатори прокуратура органлари фаолиятида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Тизим ходимлари халққа яқин бўлиб, инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини, қонун устуворлиги ва адолатни бевосита жойларнинг ўзида таъминлай бошлади.
Айниқса, улар доимий қабуллар ташкил этиб, фуқаролар муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда. Биргина ўтган йилда қарийб 512 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани, 54 мингга яқин мурожаат, жумладан, салкам 29 минг нафар тадбиркорнинг масаласи ечиб берилгани фаолиятингиз самарасини яққол кўрсатиб турибди.
Қурилиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хотин-қизлар ва ёшларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ёқилғи-энергетика ва экология йўналишларида, шунингдек, камбағалликни қисқартириш бўйича янги механизмлар жорий этилгани ҳам ижобий натижа бермоқда.
Бу ҳақда сўз юритганда, яширин иқтисодиётга барҳам бериш борасида кўрилган чоралар туфайли давлат бюджетига 22 триллион 300 миллиард сўм қўшимча тушум ундирилгани, қурилиш соҳасида бюджетдан 3 триллион 900 миллиард сўм ортиқча харажат қилишнинг олди олиниб, ушбу маблағлар қўшимча ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этишга йўналтирилганини таъкидлаш лозим.
Криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва тизимли профилактика ишлари асосида маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, оғир тоифадаги маҳаллалар сонини қарийб 1,5 баробар камайтиришга эришилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтган даврда 10 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик ва жиноятга