Агар Венесуэла ҳукумати АҚШ миллий манфаатларига хизмат қилса, Вашингтон Каракасга нефть сотишга рухсат беради.
Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Джей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз энергетика ресурсларини назорат қиламиз ва Венесуэладаги режимга "Американинг миллий манфаатларига хизмат қилсангиз, сизга нефть сотишга рухсат бор", деб айтмоқдамиз. "Агар сиз Американинг миллий манфаатларига хизмат қила олмасангиз, уни сотишингиз мумкин эмас", деди Венс.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқда Венесуэла нефтдан тушган даромаддан фақат Америка маҳсулотларини сотиб олиш учун фойдаланишини ёзди.
"Менга ҳозиргина Венесуэла янги нефть келишувимиздан тушган маблағга фақат Америкада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олиши ҳақида маълумот берилди”, — деди президент. Унинг сўзларига кўра, бу Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дори-дармонлар ва энергия ускуналарини ўз ичига олади. "Бошқача айтганда, Венесуэла ўзининг асосий савдо шериги сифатида Қўшма Штатларга ваъда бермоқда. Бу оқилона танлов ва Венесуэла ва АҚШ халқи учун жуда яхши нарса", - дея қўшимча қилди Трамп.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Японияда реал ўртача иш ҳақи ўтган йилнинг ноябр ойида 2024 йил даражасига нисбатан 2,8 фоизга қисқарди. Бу маълумот мамлакат ҳукумати ҳисоботида келтирилди.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.