Дунёда ичимлик суви танқислиги ва антисанитария ҳолати туфайли йилига 1,4 миллион киши вафот этмоқда

Дунёда ичимлик суви танқислиги ва антисанитария ҳолати туфайли йилига 1,4 миллион киши вафот этмоқда

ЖССТ ва ЮНИСЕФ томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, дунё бўйича 2 миллиард одамнинг тоза ичимлик суви, 3,6 миллиард кишининг санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имконияти чекланган. Шу икки омил йилига 1,4 миллионга яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

🚰 Ҳатто миллионлаб болалар ва катталар совун каби оддий гигиена воситасидан фойдаланиш кўникмасига эга эмас. Қатор соғлиқни сақлаш муассасаларида сув, дезинфекция воситалари ва спиртли эритмалар йўқ.

📌 Қолаверса, мутахассислар канализация тармоқлари етишмаслиги ҳалокатли оқибатларга сабаб бўлишидан огоҳлантирмоқда.

‼️Шу боис қўшма ҳисоботда ҳукуматларга сув ва канализация учун давлат харажатларини ошириш ҳамда бу соҳада инновацион ечимларни жорий этиш тавсия этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!