Дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 548,8 миллиондан ошди

Дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 548,8 миллиондан ошди

Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, якшанба куни эрталаб дунёда қайд этилган коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 548 миллион 828 минг кишига етди.

Дунёда вирус тарқалиши бошланганидан буён 6 миллион 338 519 киши COVID-19 инфекцияси оқибатларидан вафот этди.

20 миллиондан ортиқ инфекцияга чалинган мамлакатлар қаторига АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франсия, Германия ва Буюк Британия киради.

Дунёдаги асосий воқеалар статистик маълумотларига ихтисослашган Worldometr портали маълумотларига кўра, якшанба куни эрталаб сайёрамиздаги 1 миллион кишига ўлим даражаси 816,0 ни ташкил этди. АҚШда 1 миллион аҳолига 3115 киши, Ҳиндистонда 373, Бразилияда 3117, Францияда 2282, Германияда 1676, Буюк Британияда 2630 киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!