Доғистонда теракт қурбонлари сони ортди

Доғистонда теракт қурбонлари сони ортди

23 июнь куни Доғистонда содир этилган теракт оқибатида оғир яраланган яна бир полициячи вафот этди. Ҳалок бўлган полициячиларнинг умумий сони 18 нафарга етди, деб хабар беради «Интерфакс».

Умуман олганда, расмий маълумотларга кўра, 23 киши теракт қурбони бўлган. Икки ярадорнинг аҳволи оғир, яна уч нафарининг аҳволи ўртача оғирлигида шифохонада қолмоқда.

Террорчилар Дербент ва Махачқалъадаги иккита синагога ва иккита черков ҳамда йўл полицияси постига ҳужум қилди. Олти нафар жангари, жумладан Доғистоннинг Сергокалинский тумани раҳбарининг икки ўғли ва жияни йўқ қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!