“Disney” 2021 йилнинг биринчи ярмида деярли 32 минг ходимни ишдан бўшатади

“Disney” 2021 йилнинг биринчи ярмида деярли 32 минг ходимни ишдан бўшатади

Американинг “Walt Disney” корпорацияси 2021 йилнинг биринчи ярмида коронавирус пандемияси туфайли юзага келган қийинчиликлар сабаб 32 мингга яқин, асосан, боғларда ишловчи ходимларни ишдан бўшатади.

Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Компания маълумотларига кўра, ҳозирда жами ходимлар тахминан 203 мингни ташкил қилади. Қисқартириш эса иш ўринларининг 15 фоизидан кўпроғига таъсир этади.

2020 йил 3 октябрь ҳолатига кўра, “Walt Disney” компаниясининг тахминан 37.000 ходими иш ҳақи тўланмаган таътилда.

Аввалроқ, “Walt Disney Co” раҳбарияти Калифорния ҳукуматини коронавирус туфайли 2020 йил баҳорида ёпилган “Диснейленд” боғининг очилишига рухсат беришга чақирган ва расмийлар қанча кутишса, маҳаллий иқтисодиётга шунчалик катта зарар эйтказилишини таъкидлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!