Денис Мантуров ва Жамшид Хўжаев Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва шериклигини муҳокама қилди

Денис Мантуров ва Жамшид Хўжаев Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва шериклигини муҳокама қилди

Музокаралар чоғида Россия Саноат ва савдо вазирлиги ва Ўзбекистон ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги раҳбарлари саноат кооперациясининг комплекс дастурини ишлаб чиқишга эътибор қаратдилар, деб хабар бермоқда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси.

У авиация, фармацевтика, кимё, енгил саноат, ёғочсозлик, автомобилсозлик, ёқилғи-энергетика комплекси учун ихтисослаштирилган ва темир йўл машинасозлиги каби тармоқларни ўз ичига олади.

Шунингдек, вазирлар Ўзбекистонда Россия ишбилармонлик миссияларини ўтказиш ва келгуси баҳорда Тошкентда ИННОПРОМ халқаро саноат кўргазмасини ўтказиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!