Дунёнинг энг кучли ММА лигасида катта ўзгаришлар рўй берганидан хабарингиз бор.
Бундан беш ой олдин UFC промоушенига эгалик қилувчи Endeavor инвестицион гуруҳи WWE рестлер лигасини ҳам сотиб олганди. Ушбу икки бирлашган компания Нью-Йорк фонд биржасида тақдим этилди ва ўша ондан бошлаб Дана Уайт энди UFC президенти эмас. У бошқарув кенгаши томонидан промоушеннинг бош директори лавозимига тасдиқланди.
"Келажагимиздан ҳайратдаман. Биз амалга оширмоқчи бўлган ишлардан сиз ҳам ҳайратга тушасиз. Икки промоушен бирлашганидан сўнг биз янада катта кучга эга бўлдик. Мен ҳамон UFC`даги жараённи назорат қиламан, бошқараман. Бу борада ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. UFC янги босқичга кўтарилади.", - деди Уайт Лас-Вегасда ўтган матбуот анжуманида.
Бирлашган компания 21.4 миллиард долларга баҳоланяпти. Шундан 12.1 миллиарди UFC, қолган 9.3 миллиард доллари WWE улушига тўғри келмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
22 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, агар Россия ўт очишни тўхтатмаса, G7 давлатлари барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, санкцияларни янада кучайтиришни кўриб чиқишда давом этади", дея хабар бермоқда газета.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.