Дам олиш кунлари кечқурун совуқ бўлади

Дам олиш кунлари кечқурун совуқ бўлади

Бугун кундуз куни республика ҳудудига совуқ оқим кириб келиши давом этади ва кундуз кунги ҳарорат +24…+27 даражагача пасаяди ва ўртача кўп йиллик қийматлардан +2…+4 даражага паст бўлади.

Республиканинг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Айрим жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин.

Шанба ва якшанба куни совуқ антитциклон таъсири ҳисобига ҳарорат кечалари +12…+15 даражагача пасаяди, кундуз кунлари эса аста-секин исийди ва якшанба куни ҳарорат +27…+30 даражагача кўтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!