Даҳшатли вилла! Роналду Конорга қўшни бўлди (ФОТО)

Даҳшатли вилла! Роналду Конорга қўшни бўлди (ФОТО)
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Марбельедаги ҳашаматли вилласи суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда The Sun нашрида чиққан хабарда суратлар ҳам илова қилинган, деб ёзади "tribuna.uz".

Нашрнинг маълум қилишича, Ўрта Ер денгизи қирғоғидаги бу кўчмас мулк шаҳар яқинидаги гольф-клуб ёнида жойлашган. Виллани футболчи 1,5 миллион еврога харид қилган. Унда тўртта ётоқхона, тренажёр зали, уй кинотеатри ва пейзажли бассейн бор. Роналдунинг қўшниларидан бири UFC жангчиси ирландиялик Конор Макгрегор.

5 июнда Forbes журнали Криштиану Роналду футболчилар орасида биринчи бўлиб миллиард доллар ишлаб топганини эълон қилганди. Ҳужумчи ўзининг 17 йиллик фаолияти давомида маош сифатида 650 миллион доллар олган, қолган маблағларни эса ҳомийлик ва реклама шартномаларидан ишлаган.

Роналду фаолияти давомида беш марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган. У беш карра Чемпионлар Лигаси ғолиби. Англия, Испания ва Италия чемпиони. Португалия миллий жамоаси сафида 2016 йил Европа чемпионатида, 2018 йил Миллатлар Лигасида ғолиб бўлган.

Даҳшатли вилла! Роналду Конорга қўшни бўлди (ФОТО)Даҳшатли вилла! Роналду Конорга қўшни бўлди (ФОТО)Даҳшатли вилла! Роналду Конорга қўшни бўлди (ФОТО)Даҳшатли вилла! Роналду Конорга қўшни бўлди (ФОТО)Даҳшатли вилла! Роналду Конорга қўшни бўлди (ФОТО)

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!