“Crew Dragon” космик кемаси 30 октябрда коинотга учирилади

“Crew Dragon” космик кемаси 30 октябрда коинотга учирилади

“NASA” ва “SpaceX” бортида бир неча астронавт бўлувчи “Crew Dragon” космик кемасининг Халқаро космик станцияга учирилиш муддатини эълон қилди.
Европа космик тадқиқотлар бошқармаси сайти маълумотига қараганда, “Crew Dragon” 30 октябрда коинотга учирилади.

31 октябр эса, такрорий уриниш зарурати туғилган тақдирда заҳирадаги сана сифатида белгиланган.

Парвоз “Falcon 9” ракета ташувчисида Флоридадаги Кеннеди Космик марказидан амалга оширилади.

“Астронавтлар узоқ мудатли илмий миссияга йўл олади, улар орбитал лабораторияда яшайди ва ишлайди”, дейилади маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!