CОVID-19 билан касалланиш хавфини камайтирувчи хасталик маълум қилинди

CОVID-19 билан касалланиш хавфини камайтирувчи хасталик маълум қилинди

Аллергияси бор одамлар вирусли инфекциялар ҳамда саратонга камроқ дуч келишади.

Бу ҳақда аллерголог-иммунолог Алла Рижих Sputnik радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, аллергияси бор одамларнинг CОVID-19дан "ҳимоя қилиниши" E (IgE) иммуноглобулини даражасининг ошиши билан изоҳланади.

Шунингдек, шификорнинг сўзларига кўра, аллергия ва коронавирус инфекцияси маълум бир аломатлари билан бир-бирига мос келади. Зеро, йўтал ва нафас олиш муаммолари иккала хасталикнинг ҳам кенг тарқалган аломати сифатида намоён бўлиши мумкин.

Шу боис аллергияни CОVID-19 билан (ёки аксинча) адаштирмаслик учун, албатта, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Қайд этилишича, аллергияси бор одамлар ҳалокатли SARS-CоV-2 патогенидан тўлиқ ҳимояланишмаган. Аммо бундай беморларда коронавирус билан касалланиш хавфи бошқаларникига қараганда анча пастдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!