Чорвоқда дача ижарага берадиганлар ҳам солиқ тўлай бошлади

Чорвоқда дача ижарага берадиганлар ҳам солиқ тўлай бошлади

Бўстонлиқдаги ёзги дам олиш оромгоҳларида солиққа тортиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, заҳираларини аниқлаш ҳамда ёзги дам олиш оромгоҳларини ва кўрсатилаётган хизматларни солиққа тортиш борасида амалга оширилган ишлар ижобий натижалар бермоқда.

Хусусан: Мулкини ижарага бериб даромад олаётган жисмоний шахсларни декларация асосида солиққа тортиш йўналиши бўйича:

– жорий йил бошидан шу кунга қадар олиб борилган тадбирлар натижасида жами 1305 нафар фуқарога хонадонларини, дала ҳовли, сўри (тапчан), соябон, гидроцикл, катамаранларини ижарага бериб топган даромади бўйича дастлабки декларация асосида 1693,6 млн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланган бўлиб 2018 йилга нисбатан 138 фоизга ўсган (2018 йил давомида 1094 нафар фуқарога 1227,2 млн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланган).

Бу борада Бўстонлиқ туманидаги ёзги дам олиш оромгоҳларини ва кўрсатилаётган хизматларни солиққа тортиш борасида 69 та ходимдан иборат 9 та Ишчи-гуруҳлари ташкил этилиб, маҳаллий бюжетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, заҳираларини аниқлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан мавсум бошида олиб борилган тадбирлар натижасида жами 1224 нафар фуқарога 1541,5 млн.сўм қўшимча солиқ ҳисобланди.

Чорвоқ сув омборида (пирамида) ёзги мавсумда дам олиш учун келган меҳмонларга кўрсатилаётган хизматлар бўйича ёзги мавсум учун 141,9 млн.сўм декларация асосида даромад солиғи ҳисобланди.

3) Хронометраж кўздан кечириш тадбири бўйича:

-Бўстонлиқ туманда юридик шахс сифатида ташкил этилган 75 та дам олиш оромгоҳлари, 6 та санаторийлар, 28 та болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда жами 2385 нафар аҳоли банд бўлиб, уларга жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 10 млрд 808 млн.сўм ойлик иш ҳақи ҳисобланган, хизматлар кўрсатишдан жами тушум 23 млрд 991 млн.сўмни ташкил қилган.

Тумандаги дам олиш масканлари томонидан Солиқ кодекси ва қонун ҳужжатларига мувофиқ 74 та ҳолатда жами 12 млрд 095 млн.сўм солиқ имтиёзларидан фойдаланилган.

Масалан: “Оқтош санаторияси” МЧЖ 2019 йил I-чорак фаолияти давомида 651,3 млн.сўм қўшилган қиймат солиғидан, «CHOTQOL» RM DUK 545,2 млн.сўм қўшилган қиймат солиғидан, “BELDERSOY OROMGOHI S.M” 164,0 млн.сўм ер солиғи учун солиқ имтиёзларидан фойдаланган.

Ёзги мавсум муносабати билан Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги дам олиш масканларида дам олиш учун келган фуқароларга хизмат кўрсатаётган 85 та ҳўжалик юритувчи субъектда ўтказилган хронометраж кўздан кечириш тадбири натижасида кунлик савдо ва хизмат кўрсатишдан тушган тушум 1 761,3 млн.сўм ни ташкил этиб бир кун олдинги кунга нисбатан 375,9 млн.сўмга (бир кун олдинги кунги тушум 1 385,4 млн.сўм) ёки 127,1 фоизга ўсганлиги ҳамда норасмий ишлаётган ишчи ходимлар 179 нафарни ташкил этганлиги аниқланди.

Шунингдек, бошқарманинг 2019 йил 28 июндаги 701-хс сонли буйруғига асосан «FUNNY FRUIT COMPANY» МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шаҳобчасида 2019 йил 29-30 июнь ва 1-2 июль кунлари ўтказилган хронометраж кўздан кечириш тадбири натижасида кунлик савдо тушуми ўртача 4,9 млн.сўмга (хронометраж кўздан кечириш тадбиридан олдик кунлик савдо тушуми ўртача 800,0 минг сўмни ташкил этган) ёки 676 фоизга ўсди ва 26 нафар норасмий ишчи ишлатаётганлиги аниқланди.

«UGAM OROMGOHI» МЧЖга қарашли дам олиш масканида 2019 йил 5-8 июль кунлари ўтказилган хронометраж кўздан кечириш тадбири натижасида кунлик савдо тушуми ўртача 1,8 млн.сўмга (хронометраж кўздан кечириш тадбиридан олдик кунлик савдо тушуми ўртача 7,8 млн.сўмни ташкил этган) ёки 123,0 фоизга ўсганлиги аниқланди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати бу борада «7news.uz»га маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!